Сайт қоидалари

  1. Фақат ўзингизга тегишли овозни жойлашингиз мумкин. Бошқа одамнинг овозини (шу жумладан таниқли шахсларни) рухсатсиз жойлаш тақиқланади ва аккаунт блокланади.
  2. Ҳар бир овоз розилик ёзуви билан бирга юкланади. Модератор уни текширади.
  3. «Таниқли овозлар» бўлимига фақат шахсини ҳужжат билан тасдиқлаган ва сайт билан келишув тузган профессионаллар қўшилади.
  4. Овоздан алдаш, туҳмат, сиёсий ташвиқот, фирибгарлик ёки одамларни чалғитиш учун фойдаланиш қатъиян ман этилади.
  5. Ҳар бир буюртма суммасининг 70% овоз эгасига, қолгани сайт хизматлари учун кетади.
  6. Овоз эгаси исталган вақтда овозини каталогдан яшириши мумкин.
  7. AI орқали яратилган аудиодан фақат қонуний мақсадларда фойдаланиш мумкин. Уни ҳақиқий шахснинг жонли нутқи сифатида тақдим этиш ёки бировни алдаш тақиқланади.
  8. Болалар (7–17 ёш) овози фақат ота-онанинг аккаунти орқали, ҳужжатлар билан жойланади. Бола овози AI орқали нусхаланмайди, исми кўрсатилмайди, буюртмаларни ота-она тасдиқлайди. Сиёсат, спиртли ичимлик, тамаки, қимор, кредит ва катталар мавзулари тақиқланади.
  9. Буюртма пули ижрочи топшириб, мижоз қабул қилгунга қадар сайтда сақланади. Мижоз 3 кун ичида жавоб бермаса, иш автоматик қабул қилинади.
  10. Мижоз 2 мартагача бепул тузатиш (оҳанг, тезлик, хатолар) сўраши мумкин. Матн ўзгарса — бу янги буюртма.
  11. Пул фақат асосли сабаб билан қайтарилади (матн нотўғри ўқилган, сифат ёмон, муддат бузилган). «Овоз ёқмади» сабаб эмас. Низоларни админ ҳал қилади.
  12. Ёзувдан фойдаланиш ҳуқуқи фақат қабул қилинган ва тўланган иш учун берилади. Пул қайтарилган ёзувдан фойдаланиш тақиқланади ва қонун бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
  13. Афсонавий (марҳум) шахсларнинг овози фақат қонуний меросхўрларининг нотариал рухсати ва архив ёзувларига ҳуқуқ билан жойланади, фақат AI орқали ишлатилади ва ҳар бир аудио меросхўр ёки администратор текширувидан ўтади.
  14. «Ретро услуби» бўлимидаги овозлар бугунги дикторларга тегишли. Улар бошқа шахс номидан гапирмайди ва ўзини у деб кўрсатмайди.